Тарғибот тадбирлари давом этмоқда
Қўрғонтепа тумани 1-умумтаълим мактабида “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш” ҳамда “Инсон қадри ва ҳуқуқларининг устуворлиги — тараққиёт пойдевори” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
📹Аввалига ўқувчиларга “Инсон қадри” мавзусидаги фильм намойиш этилди.
📌Тадбир давомида мутахассислар томонидан ўқувчиларга диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғоялари тушунтирилди. Шунингдек, экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари, уларнинг олдини олиш йўллари, турли динларга эътиқод қилувчи инсонлар ўртасида ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик, тинчлик ва тотувликнинг беқиёс аҳамияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати

комментариев