🇺🇿 Ўзбекистон фахри —
ДАРДОКЛИК Темурбек Гиёзов Жаҳон чемпиони! 🥇
Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида пара енгил атлетика бўйича ўтаётган Жаҳон чемпионатида юртдошимиз Темурбек Гиёзов баландликка сакраш (T64) йўналишида 2.03 метр натижа билан олтин медаль соҳиби бўлди!
Бу натижа орқали 29 ёшли спортчимиз нафақат ўзининг шахсий рекордини янгилади, балки Ўзбекистон ҳисобига бешинчи олтин медални ҳам қўшди. 🇺🇿✨
Жаҳон чемпионати натижалари (T64, эркаклар ўртасида баландликка сакраш):
🥇 Темурбек Гиёзов (Ўзбекистон) — 2.03 м
🥈 Жонатан Брум Эдвардс (Буюк Британия) — 2.00 м
🥉 Правин Кумар (Ҳиндистон) — 2.00 м
Ғурурли лаҳза! Темурбекнинг бу ютуғи — сабр, меҳнат ва матонатнинг ёрқин тимсоли!

комментариев