Қўрғонтепалик Андижон тумани ҳокими вазир ўринбосари бўлди
Бахтиёр Маматкаримов Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Б.Маматкаримов шу вақтга қадар Андижон тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб бораётган эди.
Бахтиёр Рустамович Маматкаримов 1980 йил Қўрғонтепа туманида туғилган. 2000 йилда Тошкент молия институти, 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини, 2021 йили эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Ҳокимликкача “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг молия ва маркетинг бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.
Янги ишларида улкан зафарлар ва муваффақият тилаймиз!
Изоҳ қолдириш