Си Цзиньпин Қозоғистонга келди
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Президент Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Қозоғистонга келди. Бу ҳақда Оқ ўрда хабар берди.
Остона халқаро аэропортида уни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев кутиб олди. Хитой раҳбари жорий йилнинг 3 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 24-йиғилишида ҳам иштирок этади. Саммит иштирокчилари иқтисодий ва энергетика масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда. Ташриф дастуридан олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказиш ва муҳим ҳужжатларни имзолаш ҳам ўрин олган.
Маълумот учун, бу Хитой раҳбарининг Қозоғистонга бешинчи ташрифидир. Си Цзиньпин 4 июлга қадар Қозоғистонда бўлади.
Изоҳ қолдириш