Шаҳрихон туманида содир бўлган ёнғин юзасидан Расмий муносабат
Жорий йилнинг 5-Январ куни соат 22:57да Шаҳрихон тумани Шаҳрихонлик МФЙ Амир Темур кўчасида жойлашган Маиший савдо дўконида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган, соат 23:00да айтилган манзилга ЁҚЕлари етиб борган ва соат 23:45да содир бўлган ёнғин батамом ўчирилган.
Ёнғин натижасида савдо дўконининг 300 м.кв майдонда шифт, том қисми ва маиший жиҳозлар ёниб зарарланган.
Ёнғин натижасида фуқаролар тан жарохати олмаган.
[media=https://youtube.com/shorts/LPBb0rrIMig?si=bl3kP5bgISB81Dng][media=https://youtube.com/shorts/Jy9CuYtWitY?si=ozR8a_Y8YNW2XtZd]
Ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш